date

Самвел Бабаян: "Жиззахдаги ўйин биз учун катта дарс бўлди"

Самвел Бабаян: "Жиззахдаги ўйин биз учун катта дарс бўлди"
"Сўғдиёна" - "Локомотив" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдирди.
"Менимча бугунги ўйин ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Афсуски катта ташаббусга эга бўлиб, кўплаб вазиятлар яратиб мағлуб бўлдик. Бу футболнинг бир бўлаги. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Хатолар устида ишлаймиз.

"Сўғдиёна" билан Тошкентдаги учрашувда ҳам, бугун ҳам кўплаб вазиятлар яратдик. Тошкентда 88-дақиқада ҳисобни очгандик. Бугун биттадан кўпроқ гол уришимиз мумкин эди.

Мана шундай қайноқ якунни кутгандим. Сабаби икки жамоа курашди. "Сўғдиёна" ҳисобни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилди, биз эса ғалабани кўзлаб ҳужумга ўтавердик. Афсуски ўхшамади, бу биз учун катта дарс бўлди", - дейди Самвел Бабаян.

Манба: championat.asia
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Самвел Бабаян: "Жиззахдаги ўйин биз учун катта дарс бўлди"