
Бугун, 27 июль куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 14-тури доирасида 4 та беллашув бўлиб ўтади.
Рўзиқул Бердиев қўл остидаги Қаршининг «Насаф» клуби Термизда «Сурхон» билан баҳсга киришади. Маълумот учун, қаршиликлар аввалги турда «Сурхон» дарвозасига жавобсиз 2 та тўп киритганди (2:0).
Вадим Абрамов бошлиқ Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Самарқанднинг «Динамо» жамоаси майдонига сафар қилади. Иккала учрашув ҳам соат 18:00 да бошланади.
Қайд этиш жоиз, «қалдирғочлар» 13-турда самарқандликлардан 2:1 ҳисобида устун келганди.
Шу куни «Бухоро» жамоаси «Андижон» меҳмони бўлади. Эслатиб ўтамиз, Бухоро клуби «Андижон»ни Беҳруз Шодмоновнинг голи эвазига мағлуб этганди (1:0).
Миржалол Қосимов бошқарувидаги Олмалиқнинг ОКМК клуби сафарда Бекободнинг «Металлург» жамоасига қарши майдонга тушади. Таъкидлаш лозим, 13-турдан ўрин олган ОКМК—«Металлург» баҳсида ғолиб номи аниқланмаганди (1:1).
Бугун бўлиб ўтадиган ўйинларнинг бошланиш вақтлари:
1. «Сурхон»—«Насаф» 18:00
2. «Динамо»—«Бунёдкор» 18:00
3. «Андижон»—«Бухоро» 20:00
4. «Металлург»—ОКМК 20:00 «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар