11:00 / 13.08.2019
3 225

Роман Еременко: "Шомуродов мавсум давомида 20 та гол ура олади"

Роман Еременко: "Шомуродов мавсум давомида 20 та гол ура олади"
“Ростов” клуби ярим ҳимоячиси Роман Еременко кеча РПЛнинг 5-туридан ўрин олган “Крилья Советов”га (1:0) қарши ўйиндан сўнг учрашувда ягона голга муаллифлик қилган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳақида гапириб ўтди.

- Шомуродов бу мавсум 5 та турда ўтган бутун мавсум давомидагидан кўпроқ гол урди.
- Агар ҳар бир ўйинда унга бундай вазиятлар яратиб берилмаганида у ҳалиям гол ура олмаган бўларди (кулади). Умид қиламизки унинг голли серияси яна давом этади. Унда мавсум давомида 20та гол уриш учун барчаси бор. Ҳозир унда ҳаммаси яхши кетмоқда ва унга яна имконият бериш керак”, - дейди россиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов ортда қолган 5 та турда ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. У айни дамда Россия премьер-лигаси тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роман Еременко: "Шомуродов мавсум давомида 20 та гол ура олади"