
Кубокни энг кўп қўлга киритган жамоа ҳисобланган "Пахтакор" ушбу мусобақада 12-соврини учун юришни чорак финалда давом эттиради. "Сурхон" билан тошкентликлар 2003 йил кубок баҳсларида тўқнаш келган. Ўшанда Термизда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган "Шерлар" Тошкентда ушбу рақибни 7:1 ҳисобида тор-мор этишганди. Ўша мавсумда "Пахтакор" кубокка эга чиққан.
Аввалги босқичда Шота Арвеладзе "Яшнобод"дан 5:0 ҳисобида устун келди. Термизликлар эса ўз майдонида "Локомотив"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Тошкентда "Сурхон"га қарши охирги ўйин 2004 йил чемпионат доирасида бўлиб ўтган. Ўшанда "Пахтакор" 8:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 15 йилдан кейин жамоалар яна пойтахтда тўқнаш келишади.
"Пахтакор" ва "Сурхон" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги чорак финал ўйини "Пахтакор" стадионида 22 август, пайшанба куни соат 19:00да бошланади.
"ПАХТАКОР" - "СУРХОН"
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Ҳусан Музаффаров.
Назоратчи: Олег Дачев.
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов.
Манба: Sports.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар