Жорий йилнинг 18-25 август кунлари Қирғизистонда жамият ва давлат арбоби Улан Чолпонбоев хотирасига бағишланган “Иссык-Куль» (ОПЕН 2019) хотира турнири бўлиб ўтмоқда.
Шахматчилар “А” ва “Б” гуруҳларига бўлинган ҳолда баҳслашишмоқда. “А” гуруҳда халқаро рейтингга эга бўлган ёши чегаранмаган шахматчилар бўлса, “Б” гуруҳда 7,9,11,13,15,17 ёшгача бўлган категориялар бўйича дона суришмоқда.
Ўзбекисто Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабарига кўра, мукофот жамғармаси 3000 АҚШ доллари бўлган ушбу турнир 9-турдан иборат. Шахматчиларга партия охиригача 90 дақиқа вақт ҳавола этилади.
“Иссык-Куль» (ОПЕН 2019)да 24 ҳамюртларимиздан ташқари, Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан ташриф буюрган шахматчилар ҳам дона суришмоқда.
Ушбу турнирда бир қатор шахматчиларимиз медаллар билан юртимизга қайтишмоқда:
1) Жуманов Элбек (1997 йилда туғилган, Сирдарё) - опен турнирда кумуш медал,
2) Омонова Умида (2006 йилда туғилган, Сурхондарё) - ўз ёш тоифаси бўйича опен турнирда олтин медал,
3) Сапарова Ситора (2001 йилда туғилган, Навоий шаҳри) - қизлар ўртасидаги опен турнирда олтин медал,
4) Хегай Юлия (2004 йилда туғилган, Тошкент) - ўз ёш тоифаси бўйича опен турнирда олтин медал,
5) Юлдошев Меҳриддин (2003 йилда туғилган, Навоий) - ўз ёш тоифаси бўйича опен турнирда кумуш медал,
6) Хусаинова Озода (2002 йилда туғилган, Тошкент вилояти) - қизлар ўртасидаги опен турнирда бронза медали,
7) Аллаберганов Акбар (2013 йилда туғилган, Тошкент) - ўз ёш тоифаси бўйича олтин медал,
8) Анварова Дилери (2010 йилда туғилган, Фарғона) - қизлар ўртасида ўз ёш тоифаси бўйича олтин медал,
9) Раҳматуллаев Ақжол (2008 йилда туғилган, Тошкент вилояти) - ўз ёш тоифаси бўйича олтин медал,
10) Актамова Зилола (2008 йилда туғилган, Навоий) - қизлар ўртасида ўз ёш тоифаси бўйича олтин медал,
11) Башритдинова Шахризода (2007 йилда туғилган, Навоий) - қизлар ўртасида ўз ёш тоифаси бўйича олтин медал,
12) Раҳматуллаев Алмас (2006 йилда туғилган, Тошкент вилояти) - ўз ёш тоифаси бўйича олтин медал,
13) Шермухаммедов Самандар (2004 йилда туғилган, Тошкент вилояти) - ўз ёш тоифаси бўйича олтин медал,
14) Анварова Азиза (2012 йилда туғилган, Фарғона) - қизлар ўртасида кумуш медал,
15) Ражаббоев Ибрат (2011 йилда туғилган, Хоразм) - ўз ёш тоифаси бўйича кумуш медал,
16) Абдуманнопова Фарзона (2010 йилда туғилган, Тошкент шаҳри) - қизлар ўртасида ўз ёш тоифаси бўйича бронза медали,
17) Абдуманнопова Шахина (2007 йилда туғилган, Тошкент шаҳри) - қизлар ўртасида ўз ёш тоифаси бўйича бронза медали,
18) Ғаффоров Анвар (2006 йилда туғилган, Тошкент) - ўз ёш тоифаси бўйича бронза медали. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди