"Пахтакор" - "Андижон" (5:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.
"Натижани кўрганлар осон ўйин бўлган деб ўйлаши мумкин, аммо ҳар бир ўйин оғир ўтмоқда. Иккинчи давранинг биринчи қисмини ажойиб тарзда ўтказдик. Энди кичик танаффус бўлади. Клубимизнинг деярли барча аъзоси терма жамоаларга кетишади. Ўз навбатида Ўзбекистон миллий терма жамоасига Жаҳон чемпионати саралашида супер стартни тилайман. Бу футболчиларга ҳам, терма жамоага ҳам, ўзбек халқига ҳам керак.
Иккинчи ўрин билан фарқ 15 очкога етди. Бу катта фарқ. Интрига бор. Сабаби биздан кейинги ўринларда бораётган клублар бир бирига жуда яқин жойлашган. Яна кубок ўйинлари ҳам кутиб турибди.
Бизнинг йигитлар футбол ўйнашни севишади. Шу боис ҳам уларда мотивация йўқолмайди.
Садриддин Абдуллаев ФИФА кунларидан кейин сафга қайтади. Аммо Сидиқов ва Комилов учун мавсум якунига етган. Улар кейинги мавсумга яхши тайёрланишлари лозим бўлади", - дейди Шота Арвеладзе.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин