
Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) рингга чиқадиган Шаҳрам Ғиёсов бугун, 29 август куни Тошкентга қайтиб келди. Москва-Тошкент йўналишида учиб келган Шаҳрамни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олишди.

Боксчининг оила аъзолари, мухлислар ва ОАВ ходимлари томонидан кутиб олинган боксчи 25 август куни ҳимоя қилган чемпионлик камарини Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлашини айтди. Шаҳрам 25 август куни Мексикада колумбиялик собиқ жаҳон чемпиони Дарлис Пересни 1-раунднинг 30-сониясидаёқ нокаутга учратиб, WBA International чемпионлик камарини ҳимоя қилганди.

Шаҳрам ҒиёсовТошкент аэропортиБокс чемпионатиКамар ҳимоясиМухлисларнинг кутишиЎзбекистон мустақиллиги Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар