09:50 / 01.09.2019
2 367

«Ювентус» голларга бой ўтган драматик баҳсда «Наполи»ни мағлуб этди

«Ювентус» голларга бой ўтган драматик баҳсда «Наполи»ни мағлуб этди
Фото: Getty Images
Италия А Сериясининг 2-туридан олган марказий ўйинда «Ювентус» «Наполи»ни қабул қилди. Туринда ўтган баҳс 4:3 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан тугади.

Дастлабки гол 16-дақиқада «Ювентус» ҳимоячиси Данило томонидан урилди. Энг қизиғи, Данило гол урган пайтда захирадан майдонга тушганига эндигина 29 сония бўлган эди. 3 дақиқа ўтгач, Гонсало Игуаин ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйган бўлса, иккинчи бўлим ўрталарида Криштиану Роналду ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

«Наполи» шундай кейин ҳам таслим бўлмади. 15 дақиқа ичида Костас Манолас, Ирвин Лосано, Ди Лоренцоларнинг голлари орқали ҳисобни тенглаштириб , камбек қилишга эришди. Аммо 92-дақиқада жаримадан узатилган тўпни неаполликлар ҳимоячиси Калиду Кулибали ўз дарвозасига йўллаб, ўйинга драматик нуқта қўйди ва "Наполи" аламли мағлубиятга учради.

А Серия, 2-тур
Ювентус – Наполи 4:3
«Альянс Стедиум»
Голлар: 1:0 – 16 Данило, 2:0 – 19 Игуаин, 3:0 – 62 Роналду, 3:1 – 66 Манолас, 3:2 – 68 Лосано, 3:3 – 81 Ди Лоренцо, 4:3 – 90+2, автогол Кулибали.
Ювентус: Шенсний, Де Шильо (Данило, 15), Бонуччи, де Лигт, Алекс Сандро, Хедира (Жан, 60), Пьянич, Матюиди, Дуглас Коста, Игуаин (Дибала, 76), Роналду.
Наполи: Мерет, Ди Лоренцо, Манолас, Кулибали, Ғулом (Мариу Руй, 46), Кальехон, Зелиньски, Аллан (Элмаз, 74), Инсинье (Лосано, 46), Фабиан Руис, Мертенс.
Огоҳлантиришлар: Ғулом (40), Ди Лоренцо (44), Матюиди (52), Алекс Сандро (80), Дуглас Коста (83), Элмаз (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» голларга бой ўтган драматик баҳсда «Наполи»ни мағлуб этди