06:00 / 05.09.2019
3 216

ЖЧ-2022. Усмон Тошев нима учун "Бухоро" футболчисини терма жамоага чақирмаганини айтди

ЖЧ-2022. Усмон Тошев нима учун "Бухоро" футболчисини терма жамоага чақирмаганини айтди
ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Тожикистон - Қирғизистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Усмон Тошев ва жамоа сардори Ахтам Назаров иштирок этди. Бу ҳақда Тожикистон футбол Федерацияси расмий сайти хабар берди.

Усмон Тошев, Тожикистон бош мураббийи:

– Барчаси ЖЧ-2022 саралаши бошланиши билан табриклайман. Стартни анча узоқ вақт кутдик. Ўйинларга астойдил тайёрландик. Қирғизистон билан ўйинда мақсадимиз битта – ғалаба, уйда уч очко олиш ва саралашни яхши кайфиятда бошлаш. Мухлисларимизни қувонтиришни истаймиз. Жамоа тайёр, футболчиларнинг кўзлари ёнмоқда. Рақибни яхши ўргандик. Тажрибали, БААда ўтган Осиё Кубогида яхши иштирок этган жамоа.

– ЖЧ-2022 саралашидаги қайси ўйин энг қийини бўлади?
– Барча ўйинлар қизиқарли ва қийин бўлади. Барча жамоалар саралашга жиддий тайёргарлик кўришган, осон ўйинлар бўлмайди.

– Мухлислар Тожикистон терма жамоасига тажрибали футболчилар Фатхулло Фатхуллоев ва Нуриддин Давронов чақирув олишмади деб савол беришмоқда?
– Фатхуллоев ("Бухоро" футболчиси, изоҳ - таҳририят) Осиё Кубоги-2019 саралашининг сўнгги турида қизил карточка олган ва учта ўйинга дисквалификация қилинган. Унинг дисквалификацияси ЖЧ-2022 саралашига ҳам ўтади. Фатхуллоев ноябрь ойидаги баҳсларда бизга ёрдам бера олади. Нуриддин Давронов эса яқиндагина ўйнашни бошлади. У Уммонга яқинда кўчиб ўтди ва янги клубга мослашмоқда. Давронов керкли формага кириб олса миллий терма жамоага албатта чақирув олади.

– Легионерлар Манучехр Жалилов, Хуршед Бекназаров, Амирбек Жўрабоев ва Парвизджон Умарбоев қандай ҳолатда?
– Йигитлар яхши формада. Хуршед Бекназаров, Манучехр Жалилов ва Амирбек Джурабоев анча олдин терма жамоа ихтиёрига етиб келишгани яхши бўлди, улар жамоа билан кўп машғулот ўтказишди. Парвизджон Умарбоевга келсак, у ўтган куни етиб келди. У Болгария чемпионатида ўз клуби сафида майдонга тушгани боис олдинроқ кела олмади. Аммо Умарбоев ақлли, тезкор футболчи, тезда коллективга кўшилиб кетди.

– Қирғизистон билан ўйиндан олдин мухлисларга нима дейсиз?
– Мухлислар биз учун қайғуришаётганидан хурсандман. Барчани эртага стадионга таклиф қиламан ва муҳим баҳсда бизни қўллаб туришларини сўрайман. Ғалаба қозониб уларни хурсанд қилишга боримизни берамиз.

Ахтам Назаров, Тожикистон терма жамоаси сардори:

– Биринчи ўйин доим муҳим, барча йигитлар ўйиннинг аҳамиятини ҳис қилиб туришибди. Терма жамоада ажойиб муҳит ҳукм сурмоқда, барча майдонга тушиб энг яхши ўйинни кўрсатишга тайёр. Рақиб бизга яхши таниш, уларга қарши бир неча марта ўйнаганмиз. Курашамиз ва ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Эртага барчани стадионга келиб бизнинг ҳақиқий 12-ўйинчимиз бўлишга чорлайман! Қадрли мухлислар, сизнинг қўллаб-қуввалашингиз зарур!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2022. Усмон Тошев нима учун "Бухоро" футболчисини терма жамоага чақирмаганини айтди