Фаластин - Ўзбекистон ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Нуриддин Оулд Али ва Солиҳ Чихадех иштирок этди.
- Бизни эртага муҳим баҳс кутяпти. Эртага бўлиб ўтадиган ўйин билан жаҳон чемпионати сараплаш босқичи иккинчи раунд баҳсларига старт берилади. Эртанги беллашувда ижобий натижа кўрсатиб ўз мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, - дейди Нуриддин Оулд Али.
- Эртанги ўйин биз учун муҳим, чунки биринчи беллашувда ижобий натижа қайд этишни хоҳлаймиз. Лекин мабодо натижа ўхшамай қолса, бундан хафа бўлиш керак эмас, чунки олдимизда яна 7 та ўйин кутиб турган бўлади. Аммо барибир ҳар бир баҳсда ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз, - деди Солиҳ Чихадех.
- Эртанги баҳсга тайёргарлик қай тарзда олиб борилди?
- Биз июль ойидан бери саралаш баҳсларига тайёргарлик кўряпмиз. Фақат эртанги баҳсни кўзлаб ҳозирлик кўрганимиз йўқ, балки хаёлимизда саралашнинг бутун цикли турибди. Эртанги учрашув эса қай даражада ҳозирлик кўрганимизнинг илк меваси бўлади.
- Қўл остингизда кучли футболчилар жам бўлди деб ҳисоблайсизми?
- Таркибимизда 15 нафар маҳаллий яхши футболчилар йиғилган, шунингдек олти нафар легионер бор. Барча футболчиларни кучли ва терма жамоага мос дея оламан. Мен учун муҳими футболчиларнинг терма жамоага келгандан кейин қандай ўйин кўрсатиши ва кўрсатмаларни қай даражада бажариши.
Футболчига савол: Ўзбекистон терма жамоасининг кучли ва кучсиз томонлари нимада ва эртанги ўйиндан қандай натижа кутяпсиз?
Солиҳ Чихадех: - Рақибнинг кучли эканини биламиз, лекин бу жамоадан чўчиётганимиз йўқ. Эртага ўйинда майдонга тушиб ўзимизнинг бор кучимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
- Маълум бўлишича, уч нафар фаластинлик футболчи Швеция чемпионатида ўйнайди. Лекин уларни йиғинга таклиф қилмагансиз. Бу нима билан боғлиқ?
- Айтиб ўтганимдек, биз олти нафар хорижда тўп тепаётган футболчини терма жамоага таклиф этдик ва уларнинг ҳаракатидан кўнглим тўқ. Энди ҳар бир мураббийнинг ўз қарори бўлади. Мен кимни кучли деб ҳисоблаган бўлсам, шуларни чақирдим.
Манба : championat.asia “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин