11:58 / 09.09.2019
2 044

ФИФА кунлари доирасида «Барселона» бир йўла икки футболчисидан айрилди

ФИФА кунлари доирасида «Барселона» бир йўла икки футболчисидан айрилди
Фото: «Tribuna.com»
«Барселона» ҳимоячилари Нелсон Семеду ҳамда Самюуэль Умтити жароҳатга йўлиқди.
Семеду 7 сентябрь куни Португалия терма жамоаси сафида Сербияга қарши ўйинда шикастланди. У Александр Коларов билан тўқнашиб кетди ва ўйинни давом эттира олмади. Ҳозирча унинг жароҳати даражаси ҳақида маълумот берилганича йўқ.

Аймерик Ляпорт ўрнига Франция терма жамоасига таклиф қилинган Самюуэль Умтити эса терма машғулоти вақтида жароҳат олган. Шу боисдан Умтити Альбанияга қарши баҳсни ўтказиб юборган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда каталонияликларнинг етакчилари — Лео Месси ва Луис Суарес ҳам жароҳатини даволаш билан банд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ФИФА кунлари доирасида «Барселона» бир йўла икки футболчисидан айрилди