21:57 / 09.09.2019
2 438

Друлович: "Миржаҳондан бошқа, Бобир Абдихолиқов ва Жасур Яхшибоев ҳам марказий ҳужумда ўйнай олишади"

Друлович: "Миржаҳондан бошқа, Бобир Абдихолиқов ва Жасур Яхшибоев ҳам марказий ҳужумда ўйнай олишади"
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович Эронга қарши ўйиндан сўнг ўз фикларини билдирди.
"Бугун қандай ўйнаганимзни кўрдингиз ва бу мухлисларни қониқтирадиган ўйин бўлгани шубҳасиз. Йигитлар бугунги учрашувда мамлакати учун қандай курашиш кераклигини кўрсатишди. Мухлислар кўп бўлмагани одамни хафа қилади, чунки шогирдларим ҳақли ғалабага эришишди. Ўйинни кўрган ишқибозлар эса жуда мамнун бўлишди. Мураббий сифатида улардан қониқдим. Машғулотларда қилинган барча режалар иш берди ва натижа ҳам яхши бўлди", - дейди Друлович.

- Марказий ҳужумчи масаласида муаммо бордек кўринмоқда. Миржаҳон Мираҳмадовдан бошқа унга ўринбосар футболчи топилмаяпти. Суперлиганинг ёшлар ўртасидаги ўйинларда селекция ишларини олиб бориш режангиз борми? Ҳар ҳолда Суперлигамизда бундай ёшдаги ҳужумчилар асосий таркибда деярли йўқ...
- Бизда ажойиб рақобат бор. Миржаҳондан бошқа, Бобир Абдихолиқов ва Жасур Яхшибоев ҳам марказий ҳужумда ўйнай олишади. Албатта, клуб ўринбосарлари ўртасидаги ўйинларни ҳам кузатамиз. Жамоаларда сифатли форвардлар бўлса, албатта чақирамиз. Афсуски, ҳозирча Бобир ва Миржаҳон даражасидаги ҳужумчиларни кўрмадик.

- Бобир Абдихолиқовнинг жамоадаги роли қандай?
- У жамоамизнинг асосий футболчиси. Уни қайси позицияда ўйнатишимиз, ким билан ўйнаётганимизга боғлиқ. Баъзида чап, баъзида эса ўнг қанотда синаб кўряпмиз. У берилган топшириқларни аъло даражада уддаламоқда. Голлар урмоқда, тўпни яхши назорат қилади, рақиб ҳимоячиларини ўзида ушлаб туриб, шерикларига бўш зоналар яратиб беради.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Друлович: "Миржаҳондан бошқа, Бобир Абдихолиқов ва Жасур Яхшибоев ҳам марказий ҳужумда ўйнай олишади"