18:35 / 12.09.2019
4 413

Бокс. Элнур Абдураимов жаҳон чемпионатида жазоирлик боксчини мағлуб этди (фото)

Бокс. Элнур Абдураимов жаҳон чемпионатида жазоирлик боксчини мағлуб этди (фото)
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида - 63 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Элнур Абдураимов илк жангини муваффақиятли ўтказди.

У жазоирлик Ризо Бенбазизга қарши ўтган уч раундлик жанг ўтказиб, якунда ҳакамлар қарорига кўра ғолиб деб топилди - 5:0. Жанг давомида Абдураимовнинг кучли зарбасидан кейин жазоирлик боксчи нокдаун ҳолатига тушди ва рефери ҳисобни очишга мажбур бўлди.




Абдураимовни кейинги босқичда америкалик Кэйшоун Дэвис кутиб турибди. Бу жанг 14 сентябрь куни ўтказилади.

Бундан аввалроқ Ўзбекистон бокс терма жамоасининг -52 килограмм вазн тоифасидаги вакили, Рио-де-Жанейродаги Олимпада чемпиони Шаҳобиддин Зоиров туркманистонлик Йиҳлас Гиличжановни мағлубиятга учратиб, иккинчи босқичга ўтганди. Зоиров ҳам навбатдаги жангини 14 сентябрь куни ўтказади, унинг рақиби Доминикан Республикаси вакили Родриго Марте бўлади.

9-10 сентябрь кунларида Ўзбекистон бокс терма жамоасининг яна 2 нафар вакили, -75 килограмм вазн тоифасидаги Фанат Қаҳрамонов ва -81 кг вазн тоифасидаги Дилшод Рўзметов саралаш босқичидан муваффақиятли ўтишди, уларнинг иккиси ҳам мўғулистонлик боксчиларни ишончли тарзда мағлубиятга учратиб, иккинчи босқичга ўтишганди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон бокс терма жамоасининг қолган вакиллари қуйидаги рақибларга қарши жанг қилишади:

-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов – Де Андраде (Бразилия) / Иванов (Польша) (15 сентябрь)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Аррегуи (Аргентина) / Миккалеф (Черногория) (16 сентябрь)
-91 кг: Санжар Турсунов – Хулио Бланко (Колумбия) / Тейшейра Да Сильва (Бразилия) (15 сентябрь)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Рогава (Украина) / Рамазон Пурделавар (Эрон) (17 сентябрь).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бокс. Элнур Абдураимов жаҳон чемпионатида жазоирлик боксчини мағлуб этди (фото)