20:44 / 14.09.2019
2 602

АГМК ўз майдонида "Динамо"дан устун келди

АГМК ўз майдонида "Динамо"дан устун келди
Олмалиқ шаҳрида АГМК клуби "Динамо"ни қабул қилди. Баҳс 3:1 ҳисобида Миржалол Қосимов шогирдларининг ғалабаси билан якунланди. 6-дақиқада Элгужа Григалашвили учрашувдаги ҳисобни очди, - 1:0.

Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида эса Элгужа яна бир маротаба ўзини кўрсатди. Жарима зарбасидан сўнг грузиялик футболчи рақиб дарвозасини ишғол қилди. Орадан кўп вақт ўтмай, захирадан сафга қўшилган Жасур Ҳакимовнинг голи билан тугади, - 3:0.

87-дақиқада эса Амиржон Сафаров чиройли тарзда Суҳроб Султонов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди ва орадаги фарқни қисқартирди, - 3:1. Шу тариқа, ўйин 3:1 ҳисобида АГМК клубининг ғалабаси билан якунланди.

АГМК – “Динамо” 3:1
Голлар:
Элгужа Григалашвили 6, - 1:0. Элгужа Григалашвили 65, - 1:0. Жасур Ҳакимов 73, - 3:0 (Жасур Яхшибоев). Амиржон Сафаров 87, - 3:1.

АГМК: Суҳробжон Султонов, Эркин Бойдуллаев, Миржамол Қосимов (Жасурбек Умаров, 66), Дилшод Жўраев, Элгужа Григалашвили, Санъат Шихов, Акмал Шораҳмедов, Сардор Раҳмонов, Игорь Зонич, Жасур Яхшибоев (Муроджон Тошматов, 75), Шаҳзодбек Нурматов (Жасурбек Ҳакимов, 63).
Захира: Роман Абдулов, Мирғиёз Сулаймонов, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Сайдулло Раҳматов, Бобурбек Юлдашов, Владислав Касминин.

"Динамо": Ботирали Эргашев, Ҳакимхон Аъламхонов, Жасур Азимов, Қадамбой Нурметов (Комил Шарофутдинов, 70), Баҳодир Насимов (Амиржон Сафаров, 53), Бобур Қосимов, Сардорбек Эминов, Жасурбек Ўринов, Ихтиёр Тошпўлатов, Обиджон Ҳакимов (Низомжон Норов, 68), Шоҳруҳ Абдураҳмонов.
Захира: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Миркомил Лоқаев, Акмал Холмуродов, Аббос Шодмонов, Сирож Ҳамроев, Дилмурод Каримов.

Огоҳлантиришлар: Жасур Ўринов 55, Эркин Бойдуллаев 62, Ҳакимхон Аъламхонов 64, Сардор Раҳмонов 77, Комил Шарофутдинов 90.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АГМК ўз майдонида "Динамо"дан устун келди