Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон бокс терма жамоасининг яна бир вакили чорак финалга йўлланма олди.
-81 килограмм вазн тоифасидаги Дилшодбек Рўзметов нимчорак финалда руминиялик Андреи Арадауга қарши рингга кўтарилиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа чорак финалга йўл олган ўзбекистонлик боксчилар сони тўрт нафарга етди.
Бунгача Ўзбекистон бокс терма жамоасининг -52 кг вазн тоифасидаги вакили Шаҳобиддин Зоиров, -57 кг вазн тоифасидаги Миразиз Мирзахалилов ва -69 килограмм вазн тоифасидаги Бобоусмон Батуров чорак финал йўлланмасини қўлга киритишганди.
Терма жамоанинг уч вакили эса турнирдаги иштирокини эрта якунлади. Бироз олдинроқ, -91 кг вазн тоифасидаги Санжар Турсунов ҳиндистонлик Санжит Санжитга ютқазиб, турнирдаги иштирокини якунлади. Унгача -75 кг вазн тоифаси вакили Фанат Қаҳрамонов ва -63 кг вазн тоифасидаги Элнур Абдураимов ҳам турнирни нимчорак финалдан тарк этганди.
Энди Ўзбекистон терма жамоасининг +91 кг вазн тоифасидаги вакили Баҳодир Жалолов украиналик Цотне Рогавага қарши чорак финал йўлланмаси учун жанг олиб боради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди