Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси (ЎФА) билан компенсация масаласида келишолмаяпти.
Tribuna.uz манбаси хабарига кўра, аргентиналик мутахассис муддатидан олдин истеъфога чиқишга тайёр, аммо фақат бир шарт билан – у қолган вақт учун мўлжалланган маошини тўлиқ миқдорда олишни истамоқда.
Купер билан имзоланган шартномага кўра, у яна 7 миллион евро маош олиши керак. ЎФА эса фақат 5 миллион беришга рози. Бироқ, Купернинг агенти музокаралар давомида маошининг тўлиқ тўлаб берилишини талаб қилмоқда.
Аввалроқ, Купер истеъфога чиқарилса унинг ўрнига «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе ва «Бунёдкор» устози Вадим Абрамов асосий номзодлар экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси навбатдаги ўйинни ЖЧ-2022 саралаши доирасида 10 октябрь куни Яманга қарши ўтказиши лозим. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»