11:43 / 21.09.2019
3 331

Эркин кураш: Ҳасанбой Раҳимов Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди

Эркин кураш: Ҳасанбой Раҳимов Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди
Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати
Қозоғистон пойтахтида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли бошланди. -125 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Ҳасанбой Раҳимов Токио-2020га лицензия қўлга киритди.

Молдовалик Александр Романовни 6:0 ҳисобида мағлуб этган Раҳимов кечки дастурда бронза медали учун курашиш имконияти ва, энг асосийси, Токио Олимпиадасининг йўлланмасини қўлга киритди. Ҳамюртимиз бронза медали учун хитойлик Живеи Денга қарши гиламга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, бу терма жамоанинг Токио Олимпиадасига қўлга киритган саккизинчи йўлланмасидир. Кечки дастурда -86 ва -97 килограмм вазн тоифаларида Жавраил Шапиев ҳамда Магомед Ибрагимов ҳам Олимпиадага йўлланмаси учун кураш олиб борадилар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эркин кураш: Ҳасанбой Раҳимов Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди