Бугун U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланади

  • 26 сентябрь 2019, 12:43
  • 505
  • Спорт
  • Бугун U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланади
    2020 йил 8-26 январь кунлари Таиланд пойтахти Бангкокда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
    Шу муносабат билан бугун мазкур мусобақага қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Қуръа маросими Бангкокдаги "Rama Gardens" меҳмонхонасида ташкил этилади. Тадбир Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.

    Қуръа механизмига кўра, 16 жамоа тўрттадан 4 гуруҳга бўлинади ва ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга йўл олади. Мусобақа якунида кучли учликдан жой олган жамоалар Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўлланма олади.

    Биласиз, навбатдаги Олимпиада ўйинлари 2020 йил Токиода ташкил этилади. Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақаси учун Осиёга мезбон Япониядан ташқари яна учта ўрин ажратилган. Агар Япония олимпия терма жамоаси U-23 Осиё чемпионатида ярим финалга қадар етиб борса, унда тўртинчи ўринни қўлга киритган жамоа қўшимча имтиёзга эга бўлади.

    Шунингдек, саватчалар ҳам аниқ. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 2018 йилги мусобақада чемпионликни қўлга киритгани боис 1-саватчада бўлади.

    1-саватча: Таиланд (мезбон), Ўзбекистон, Вьетнам, Қатар
    2-саватча: Жанубий Корея, Ироқ, Япония, КХДР
    3-саватча: Хитой, Австралия, Иордания, Саудия Арабистони
    4-саватча: Сурия, Эрон, БАА, Баҳрайн.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Бугун U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланади