17:53 / 28.09.2019
2 889

Абдуқаҳҳоровдан қочиб юрган чемпионлар - Спенс ва Портер тарозига чиқди

Абдуқаҳҳоровдан қочиб юрган чемпионлар - Спенс ва Портер тарозига чиқди
Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.
Оқшомнинг марказий жанги ярим ўрта вазн тоифасида ўтказилади. Унда IBF чемпиони Эррол Спенс ҳамда WBC камари соҳиби Шон Портер бирлаштирувчи чемпионлик жангида рингга кўтарилишади.

Бугун боксчилар тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди ва эътиборлиси ҳар иккала чемпион ҳам бир хил тош босишди - 66,7 килограмм.
Маълумот учун, ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров IBF рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Чемпион Эррол Спенс ҳозирча ўзини Абдуқаҳҳоровдан олиб "қочиб" юрибди.

Бокс кечасининг нуфуз жиҳатидан иккинчи аҳамиятли жанги иккинчи ярим ўрта вазн (76,2 кг) тоифасида бўлиб ўтади. WBC Regular чемпиони Энтони Дирелл камарини "таътил"даги WBC чемпиони Давид Бенавидесдан ҳимоя қилади. Бу икки боксчи ҳам бир хил вазн қайд этишди - 76 килограмм.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Абдуқаҳҳоровдан қочиб юрган чемпионлар - Спенс ва Портер тарозига чиқди