date
views 2 434

Жўрабек Қозоғистонда ўзидан 562 поғона юқоридаги теннисчини ютиб, финалга йўл олди

Жўрабек Қозоғистонда ўзидан 562 поғона юқоридаги теннисчини ютиб, финалга йўл олди
Қозоғистонда эркаклар ўртасида теннис бўйича мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақа давом этмоқда.
Бугун турнир ярим финалида Жўрабек Каримов қозоғистонлик Денис Евсеевга қарши ўйин ўтказди. 2 соат 17 дақиқа давом этган ўйинда Жўрабек рақибини 5:7, 6:2, 6:4 ҳисобида мағлуб этди ва финалга йўл олди.

Энди Жўрабек финалда иккинчи ярим финал ўйини ғолиблари - Юрий Родионов (Австрия) ёки Беибит Жукаев (Қозоғистон) ўйини ғолибига қарши баҳс юритади.
Қайд этиш лозимки, Жўрабек айни пайтда жаҳон рейтингида 873, Евсеев эса 311-ўринни эгаллаб турибди.

Манба: olamsport.com
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жўрабек Қозоғистонда ўзидан 562 поғона юқоридаги теннисчини ютиб, финалга йўл олди