14:30 / 10.10.2019
6 447

Бектемир Мелиқўзиев ҳеч бир ўзбек боксчиси қилмаган ишни қилмоқда

Бектемир Мелиқўзиев ҳеч бир ўзбек боксчиси қилмаган ишни қилмоқда
Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Бектемир Мелиқўзиев йилнинг энг марказий бокс оқшомида рингга кўтарилади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар бермоқда.

Унга кўра, Бектемир Мелиқўзиев 2 ноябрь куни бўлиб ўтадиган бокс оқшомида франциялик машҳур боксчи, беш карра собиқ жаҳон чемпиони, тўрт карра жаҳон чемпионлик камари учун жангларда иштирок этган Ҳассан Н‘Дам Н‘Жикамга (37-4, 21 КО) қарши рингга кўтарилади. Жанг 10 раунддан иборат бўлиб супер ўрта вазн тоифасининг WBA InterContinental чемпионлик камари учун кечади.

Аҳамиятли томони мазкур бокс оқшомининг марказий жангида афсонавий Сауль «Канело» Альварес (51-1-2, 35 КО) россиялик Сергей Ковалёвга (34-3-1, 29 КО) қарши рингга кўтарилади. Бектемир айнан шу бокс кечасининг кардида рингга чиқади. Жанглар Лас-Вегасдаги машҳур MGM Grand саройининг «Garden Arena»сида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Ҳассан Н‘Дам Н‘Жикам фаолияти давомида 41та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг фақатгина тўрттасида мағлуб бўлган ва бу тўрттала жанг ҳам жаҳон чемпионлик камарлари учун кечган. WBA йўналиши бўйича уч марта вақтинчалик, бир марта эса мутлақ жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритган. WBO йўналиши бўйича ҳам вақтинчалик жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритган. Сўнгги марта у 4 ой муқаддам супер ўрта вазн тоифасининг етакчиси Каллум Смитга (26-0, 19 КО) қарши WBA ва WBC жаҳон чемпионлик камарлари учун рингга чиқиб имкониятни бой берганди.

Айни вақтда Н‘Жикам боксчиларнинг расмий статистика маълумотларини юритувчи етакчи Boxrec портали рейтингида 10 ўринда бормоқда. Маълумот учун, ҳали фаолиятини давом эттираётган бирор-бир ўзбекистонлик боксчи бу даражадаги юқори ўринда турган боксчига қарши рингга кўтарилмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бектемир Мелиқўзиев ҳеч бир ўзбек боксчиси қилмаган ишни қилмоқда