14:53 / 10.10.2019
2 335

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Grand Swiss турнирида

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Grand Swiss турнирида
Куни кеча яна бир халқаро турнирга старт берилди. Англиянинг Мэн оролида, дунёнинг 154 нафар кучли шахматчилари қатнашишмоқда. Жумладан, амалдаги жаҳон чемпиони Карлсен Магнус (Норвегия), вице-чемпион Вишвванатан Ананд (Ҳиндистон), Каруана Фабиано(АҚШ), Сергей Карякин (Россия) ва бошқалар. Ушбу шахматчилар швейцарча системада тарихдаги жуда кучли шахматчилар ҳисобланишади.

Мукофот жамғармаси 433.000 АҚШ доллари бўлган ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ва Абдусаттаров Нодирбеклар ҳимоя қилишмоқда. Рустам Қосимжонов 2657 рейтинг очколари билан Абдусаттаров Нодирбек эса 2608 рейтинг очколари билан мусобақага етиб боришган. 22 октябр куни якунига етадиган Grand Swiss турнирида олтин медални қўлга киритган шахматчига 70.000 АҚШ долларини, иккинчи ўринга 50.000 АҚШ доллари, учинчи ўрин соҳибига эса 40.000 АҚШ доллар мукофот пули бериш режалаштирилган.

Кучли ўттизликка кира олган шахматчига эса 2000 АҚШ доллари берилади.
Бундан ташқари, турнир ғолиби пул мукофотидан ташқари, тўғридан-тўғри жаҳон чемпионлиги учун курашиш мумкин бўлган мусобақага автоматик йўлланмани қўлга ҳам киритади.

Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг маълумотига кўра, умумий ҳисобда 42 давлатдан ташриф буюрган ушбу нуфузли турнирда 154 нафар шахматчилардан 134 таси халқаро гроссмейстерлар, 17 нафари эса халқаро спорт усталари.
Ҳамюртларимизга омадлар тилаб қоламиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Grand Swiss турнирида