
ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Яман учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Сами Ал Наш қатнашди.
"Бугунги ўйинда тажриба борасидаги фарқ сезилиб қолди. Рақибларимиз биздан анча тажрибали. Ўзбекистон терма жамоасида жуда кўплаб вазиятлар юзага келди ва 5та гол уришди. Бизда бундай ҳолатлар кам бўлди, улардан фойдаланишда оқсадик", - дейди бош мураббий.
- Ўзбекистонни ўрганишда барибир Фаластинга қарши ўйинни кўрган бўлсангиз керак, ўша ўйин билан бугунги ўйиндаги Ўзбекистоннинг энг асосий фарқи нимада?
- Фаластин билан ўйин ва бугунги баҳс ўртасида катта фарқ бўлди. Энг катта устунлик ўз майдонида мухлислар қаршисида ўйнашгани ва шу боис бугун бутунлай бошқа Ўзбекистонни кўрдик.
- Яман ўтган икки баҳсда Сингапур ва Саудия Арабистонига иккитадан гол ура олганди. Аммо бугун шогирдларингизда тетиклик кўринмади...
- Бугун асосий ҳужумчимиз дисквалификация туфайли ўйнай олмади. Яна бир сабаб Саудия Арабистонига қарши баҳсда Баҳрайнда бўлса ҳам ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнагандик. Бугун эса меҳмон жамоа майдонида ҳаракат қилдик.
- Нима учун жамоаингиз тўп билан деярли кўп ҳаракат қилгани йўқ...
- Таркибимизда ёшлар жуда кўп. Улар ҳали бизнинг фалсафамизни тўлиқ тушуниб етишгани йўқ.
Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди
Манба: championat.asia «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар