11:00 / 13.10.2019
2 372

Александр Усик Чэз Уизерспунни нокаут қилиб, супероғир вазндаги фаолиятини бошлади

Александр Усик Чэз Уизерспунни нокаут қилиб, супероғир вазндаги фаолиятини бошлади
Украиналик боксчи Александр Усик Чикагодаги бокс оқшомида америкалик Чэз Уизерспунни мағлубиятга учратди.
Александр муддатидан олдин ғалаба қозонди, еттинчи раунддан кейин америкалик спортчи жангни давом эттиришдан бош тортди.

Украиналик боксчи учун бу супероғир вазн тоифасидаги илк жанг бўлди. 2012 йилги Лондон Олимпиадаси чемпиони бўлган Усик 2013 йилда профессионал рингдаги фаолиятини бошлаган ва шу вақтга қадар 17 жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Энди Александр Усик – супероғир вазн тоифасида WBO чемпионлиги камари учун расмий даъвогарга айланди. Руис – Жошуа реванши ғолиби украиналик боксчига қарши рингга кўтарилиши мажбурий бўлади.

Бундан аввалроқ Усик ҳали супероғир вазн тоифасида дебют қилмай туриб Деонтей Уайлдерни жангга чорлаганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Александр Усик Чэз Уизерспунни нокаут қилиб, супероғир вазндаги фаолиятини бошлади