19:10 / 13.10.2019
2 575

Отабек Шукуров Купернинг услубидан халос бўлишга қийналишаётгани ҳақида гапирди

Отабек Шукуров Купернинг услубидан халос бўлишга қийналишаётгани ҳақида гапирди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати иккини саралаш босқичи 4-туридан ўрин олган Сингапурга қарши баҳс учун тайёргарлик кўрмоқда.
“Жар” стадионида машғулотлар ўтказаётган терма жамоамиз вакили Отабек Шукуровни суҳбатга тортдик.

- Тайёргарлик жараёнлари қандай кечмоқда?
- Бир неча кундан бери машғулотлар ўтказмоқдамиз. 10 октябрь куни Яман билан беллашдик ва йирик ҳисобда зафар қучдик. Бу тарихга айланди. Энди бор эътиборимиз Сингапур билан ўйинга қаратилган. Кайфиятимиз аъло даражада. Беллашувга барча тайёр. Насиб бўлса, Сингапурдан ҳам ижобий натижа билан қайтамиз.

- Яманга қарши баҳсда 5:0 ҳисобида зафар қучдик ва бу Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ саралашларидаги 50-ўйинига айланди. Ушбу статистикадан хабаринглар бўлиб, юбилей ўйинга мос ҳисоб қайд этиш учун ҳаракат қилдингларми?
- Тўғриси, шахсан менинг хабарим йўқ эди. Учрашув якунлангач буни интернетда ўқидим.

Футболда олдиндан нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Ҳаммаси майдонда ҳал этилади. Ҳудога шукр, 5:0га ютдик ва ушбу натижа юбилейга тўғри келганидан хурсандман.

- Ўзбекистон МТЖ Яманга қарши баҳсда умуман бошқача ўйин намойиш этди. Бу дажарадаги кескин ўзгаришнинг сабаби нимада?
- Ўз фикримни айтадиган бўлсам, термада мураббий алмашди. Ўзбекистон футболидан келиб чиққан ҳолда биз тўп билан кўпроқ муомала қиламиз. Бизга ҳимоявий тактика тўғри келмайди.

Ҳозир Вадим Абрамов бошчилигида шу нарсага урғу беряпмиз, прессинг уюштиришни ўрганяпмиз. Қолаверса, Яманга қарши баҳс янги мураббий қўл остидаги илк ўйинимиз эди. Турдан-турга янада кучайишга ҳаракат қиламиз.

- Бир йил катта муддат. Бу давр мобайнида Купернинг қайси услубига кўникиб қолган эдинглар ва халос бўлиш қийинчилик туғдираётган жиҳат?
- Охирги ўйинни таҳлил қилганимизда, рақибга тўпни олдириб қўйишимиз билан ҳимояга бирдан қайтардик, прессинг қилмасдик. Шу жиҳат мийяга сингиб қолгани учун сал оқсагандекмиз. Энди кейинги учрашувларда бундан халос бўлишга ҳаракат қиламиз.

- Сингапур терма жамоаси биз ҳавфсирашимизга асос бўладиган рақибми?
- Ҳар бир жамоани ҳурмат қилиш лозим. Ёдингизда бўлса биринчи тур жуда оғир кечганди. Рақибни менсимаслик яхши оқибатларга олиб келмайди. Шунинг учун барчани ҳурматини жойига қўйиб, жанговар руҳда руҳда майдонга тушиш лозим.

Бекзод Исаев

Манба: Sports.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Отабек Шукуров Купернинг услубидан халос бўлишга қийналишаётгани ҳақида гапирди