
ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Сингапур - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Татсума Йошида ва дарвозабон Изван Маҳбуд иштирок этди.
"Ўйинга тайёрмиз. Биз Ўзбекистон терма жамоасига катта ҳурмат билан қараймиз, аммо ҳаракат қилишда, янги чақирувларга тайёр бўлишимиз керак. Ғалаба учун ўйнашимиз керак. Бизнинг буюк мухлислар билан бирга ғалаба қозониш учун барча ишни қиламиз.
Ҳаракат қилмасак бизда имкониятлар бўлмайди. Агар ҳаракат қилсак натижага эришишимиз мумкин. Йигитлар 100 фоиз куч билан тўп тепишларига ишонаман. Биз кўпроқ олдинда ўйнашга интилишимиз лозим.
Кучли жамоаларга қарши баҳсларда футболчилар ўйин вақтида тўхтамасликлари шарт. Агар бир сонияга ўйлашдан ва ҳаракат қилишдан тўхтасак барчаси тамом бўлади. Югуришда давом этишимиз керак", - деди Татсума Йошида Сингапур футбол Ассоциацияси расмий сайтига.
Изван Маҳбуд: "Мураббий бизга ишонади. Биз майдонга тушамиз ва уч очко олиш учун интиламиз". «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар