21:38 / 15.10.2019
2 963

Одил Аҳмедов: "Бугун нима бўлса ҳам ғалаба қозонишимиз шарт эди"

Одил Аҳмедов: "Бугун нима бўлса ҳам ғалаба қозонишимиз шарт эди"
ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Сингапур - Ўзбекистон (1:3) учрашувидан сўнг Одил Аҳмедов ўз фикрларини билдирди.
"Қандай ўйин бўлишидан қатъий назар бугун фақат ғалаба қозонишимиз шарт эди. Сафарда ўйнаш доим бироз қийин бўлади. Бугун кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик, аммо якунда барибир олдимизга қўйилган вазифа уч очкони қўлга киритдик.

Жарима тўпидан урган голим? Бундай вазиятда дарвозабонлар асосан яқин бурчакни қўриқлашга ҳаракат қилишади, шу боис узоқ бурчакка зарба бердим. Тўғри Осиё Кубогида Уммонга урган голимга ўхшаб кетди.
Стадионга келиб бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Футбол мухлислар учун ўйналади", - дейи Одил Аҳмедов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Одил Аҳмедов: "Бугун нима бўлса ҳам ғалаба қозонишимиз шарт эди"