Хабарингиз бор эртага “Пахтакор” ва АГМК жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади. Бугун финал олдидан ҳар иккала жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманининг биринчи қисмида "шерлар" устози Шота Арвеладзе иштирок этди ва ўз фикрларини билдириб ўтди.
-Биринчи навбатда ноодатий тарзда ташкил этилган матбуот анжумани учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман.
Йигитларга раҳмат айтмоқчиман, улар аллақачон чемпионлардир! Мухлисларга эса алоҳида раҳмат айтаман. Улар бизни мавсум давомида ҳамма жойда қўллаб-қувватлашди.
Ўтган мавсум биз АГМКга финалда ютқазган эдик. Биз бу сафар биз реванш олишимиз керак.
Айтишим мумкинки эртанги ўйинда бизга ҳам, рақибга ҳам қийин бўлади. “Пахтакор” ҳужумкор футбол кўрсатади, мухлисларимиз ҳам биздан шундай футбол кутишади. Аммо, ҳаммасини эртага майдонда кўрамиз.
Ўйиннинг пойтахтда ёки вилоятда ўтказилиши у қадар муҳим аҳамиятга эга эмас. Муҳими футбол ўйнаш учун майдоннинг ажойиб ҳолатда бўлиши, стадион мухлислар билан тўлиши ва ажойиб атмосфера бўлишидадир.
Эртага жанговор таркибда майдонга тушамиз. Ёш футболчиларга эса имконият бўлса, вазиятга қараб майдонга туширамиз.
Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” – АГМК учрашуви эртага Тошкентдаги “Локомотив” стадионида соат 17:00да бошланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди