
Фото: Goal
«Барселона» ҳужумчиси Лео Месси Бразилия терма жамоаси ва «Реал» клуби собиқ аъзоси Роналдо ҳақида фикрлари билан бўлишди.
Дунёнинг энг яхши ҳужумчиси ҳақида
— Роналдо ҳақиқий феномен эди. У мен кўрган энг яхши ҳужумчи. У қойилмақом эди.
Жамоадошлари ҳақида
— Роналдиньо доимо менга ёрдам берган. 16-17 ёшимда кийим алмаштириш хонасига кириб, катта-катта футбол гигантларини кўрганман. Аммо у менга ёрдам берган, шу боисдан ҳам жамоада ўзимни қулай ҳис қиланганман. Шундан сўнг уни майдонда жуда кўп излаганман, бироқ у билан кўпроқ ўйнаш насиб этмади. Роналдиньо билан кўпроқ бирга ўйнашни хоҳлардим. Беш йилдан бери Луис Суарес билан бирга тўп суряпман. Ҳар уч кунда ўйин бўлса, бир-биримизга кўникиш осон кечади. Фарзандларимиз бир хил ёшда, деярли ҳар бир кунимизни бирга ўтказамиз. Шунинг учун муносабатларимиз янада мустаҳкам бўлиб бормоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар