Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Сурхон"ни мағлуб этди

Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Сурхон"ни мағлуб этди
Ўзбекистон Суперлигасининг 23-тур учрашувларига якун ясалди.

Тошкентда "Пахтакор" клуби 3-ўрин учун курашаётган "Сурхон"ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. "Шерлар" сафида Игорь Сергеев дублни расмийлаштирган бўлса, Драган Черан ўзининг навбатдаги голини уришга муваффақ бўлди. "Сурхон"нинг ягона голи эса Шавкат Саломов ҳисобига ёзилди.

"Пахтакор" - "Сурхон" - 3:1
Голлар:
Драган Черан (12), Игорь Сергеев (32, 70) - Шавкат Саломов (62)
"Пахтакор": Санжар Қувватов, Алишер Салимов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Игорь Сергеев (Марат Бикмаев, 72), Хумоюнмирзо Иминов (Сардор Собирхўжаев, 65), Егор Кримец, Одилжон Хамробеков, Фаррух Сайфиев, Марко Симич, Ҳусниддин Ғафуров (Достонбек Ҳамдамов, 82)
"Сурхон": Асилбек Амонов, Абдуқаххор Хожиакбаров, Раҳматулло Бердимуродов, Шавкат Саломов, Абдул Азиз Юсупов, Элдор Бойматов, Владимир Бубаня, Аъзамжон Алиев (Оливиейра, 46, Дарко Станоевич, Бехруз Шайдулов (Шохназар Норбеков, 46), Асрор Ғофуров.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар