21:23 / 31.10.2019
2 445

Суперлига. Қосимов - Бабаян "тўқнашуви"да дуранг қайд этилди

Суперлига. Қосимов - Бабаян "тўқнашуви"да дуранг қайд этилди
Олмалиқнинг АГМК жамоаси бу тур ўз майдонида Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилди. "ОКМК" спорт мажмуасида кечган учрашувда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.

36-дақиқада Жамшид Искандеров Суҳроб Султонов қўриқлаётган дарвозага аниқ зарба йўллаб ҳисобни очди. Иккинчи бўлим сўнггида эса Элгужа Григалашвили олмалиқликларни мағлубиятдан сақлаб қолган голни киритишга эришди.

АГМК – ЛОКОМОТИВ - 1:1
Голлар:
Жамшид Искандеров 36, - 0:1. Элгужа Григалашвили 81, - 1:1.

АГМК: Суҳроб Султонов, Акмал Шораҳмедов, Игорь Зонич, Сардор Раҳмонов, Сайдулло Раҳматов, Эркин Байдуллаев, Миржамол Қосимов (Жасур Умаров, 76), Дилшод Жўраев, Жасур Яхшибоев (Зоҳир Пиримов, 80), Шаҳзод Нурматов (Жасурбек Ҳакимов, 69), Элгужа Григалашвили.
Захира: Акбар Тўраев, Санъат Шихов, Муроджон Тошматов, Мирғиёс Сулаймонов, Бобурбек Йўлдошев, Владислав Касминин.

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Остон Ўрунов, Жамшид Искандеров, Сардор Мирзаев, Иброҳим Ғанихонов (Диёржон Туропов, 72), Ислом Тўхтахўжаев, Йован Жокич, Даврон Ҳошимов, Олег Зотеев, Арсланмират Аманов (Медина Смит, 84).
Захира: Маъмур Икромов, Жавоҳир Илёсов, Азизбек Амонов, Жавоҳир Соҳибов, Авазбек Ўлмасалиев, Жавоҳир Эсонқулов, Игорь Йелич.
Огоҳлантириш: Игорь Зонич 77.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. Қосимов - Бабаян "тўқнашуви"да дуранг қайд этилди