Аллақачон “Бавария”нинг собиқ устозига айланган Нико Ковач мюнхенликларнинг Бундеслига 10-турида “Айнтрахт”дан (1:5) учралган мағлубиятда жамоанинг тўрт нафар футболчисини айблади.
“Bild” нашрининг хабарига кўра, шанба куни жамоа учрашувни ўтказгач, якшанба куни эрталаб мураббий футболчилар билан йиғилиш ўтказган. Суҳбат давомида у “Айнтрахт”га қарши беллашувда тўртта футболчининг хатоларига урғу берган. Ковач Сержи Гнабрининг тўпни тез тез йўқотишини, Кингсли Команни эса жанговарлик қобилияти пасайганини айтиб ўтган. Тьяго Алькантара вақтини йиқилишлар билан ўтказган бўлса, Жером Боатенг аҳмоқона қизил карточка олганини таъкидлаб ўтган Ковач.
Эслатиб ўтамиз, мураббий ва футболчилар учрашуви куни 3 ноябрь куни эрталаб бўлиб ўтган бўлса, кечки пайт “Бавария” раҳбарияти Ковачнинг истеъфога чиқарилганини эълон қилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи