Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистонига қарши учрашувда аламли мағлубиятни қабул қилиб олди. Ушбу беллашувдан кейинги матбуот анжумани тугагач меҳмонлар устози Вадим Абрамовга "жамоанг шунчаки дахшат!" дегани ҳақида ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев телеграмдаги ўзининг саҳифасида маълум қилди.
Қолаверса, Даврон Файзиев ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
- Кеча ютқаздик. Буни қабул қилиш ва айниқса, тушуниш қийин бўляпти. Чунки 94 дақиқа давомида устунлик билан ўйнаган ҳолда ютқаздик. Арабларнинг 3-голида жиддий хато қилдик. Қолган вазиятлар учун жамоага эътироз билдириб бўлмайди. Прессинг, комбинациялар, яккакурашлар, темп... бор эди, ҳаммаси. Интернетдаги фикрлар ва стадионни тарк этаётган мухлислар гапларидан ҳам шу хулоса тасдиғини топди.
“Шундай ўйинда қанақасига ютқаздик”, асосан шу мазмундаги фикрлар. Абрамов бунга - эмоциялар устун келиб охирги дақиқаларда битта тўп фарқи билан ютаётган жойимизда ҳужумга югуриш асосий сабаб, деб изоҳ берди. Тўғри, лекин вақт ўтиб ҳимоя тартибга келиб, хатолар камайгач шу ҳужумкор услуб билангина Корея, Япония, Эронга бас келиш мумкин. Кейинги босқичда ўйнасак асосий вазифа шу темпни сақлаб қолиб, гол ўтказишни камайтириш. Шуни ҳал қилишимиз керак.
Эрве Ренар ўйин тугагач бизнинг мураббий ёнига алоҳида келиб “Жамоанг шунчаки даҳшат!”, деб кетди. Нима бўлганда ҳам шу куни жамоани қўллаб-қувватлаган, трибуналарни тўлдирган минглаб ва экран қаршисидаги миллионлаб мухлисларга раҳмат айтиш керак, афсуски байрам тақдим этолмадик. Биринчи давра тугади, олдинда 4 та учрашув. 4 кундан кейин Фаластинни қабул қиламиз ва агар ютсак гуруҳда биринчи ўринга қайтамиз, баҳоргача. Шунда Саудия Арабистонини меҳмонда ютиш мажбурияти қолади. Бошқа йўл йўқ. Иккинчи ўрин биз учун вариант эмас, - деди Даврон Файзиев. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?