Ўзбекистон ўсмирлар миллий жамоаси мураббийи Азамат Абдураимов ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Саудия Арабистонига қарши ўйиндан сўнг миллий жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовни танқид қилди.
«Абрамовнинг ўйини тушунарсиз ва биз бундай футболдан кўп марта куйиб қолдик. Олимпиячиларнинг муваффақиятсизлиги ва Австралия билан 0:6 ни эслаш кифоя. Афсуски нечанчи марта бир хил ҳолатда жабр кўряпмиз»,— деб изоҳ қолдирди Абдураимов Facebook`да ёзилган постлардан бирида.
Ўзбекистон миллий жамоаси Саудияга қарши ўйиннинг 85-дақиқасида 2:1 ҳисобида олдинда бораётиб иккита гол ўтказиб юборди ва мағлуб бўлди. Абдураимов эслаган олимпия жамоасининг ўйини 2012 йилги Лондон Олимпиадаси саралаши доирасида ўтказилган ва ўшанда ҳам Абрамов бошчилигидаги жамоа 2:0 ҳисобида олдинда бораётганда 3 та гол ўтказиб, мағлуб бўлганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?