
Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Руслан Чагаев Россияда мураббийлик фаолиятини давом эттирмоқчи. Бу ҳақда РИА Новостига таяниб Sof.uz хабар берди.
Чагаев россиялик боксчи Фотима Дудиева билан машғулотларни бошлайди.
Санкт-Петербургда 14 ноябрь куни ўтган “Нокаут қироллари” турнирида Фотима Дудиева польшалик Дорота Норек устидан ғалаба қозонди.
“Ўйлайманки, мен мураббийлик фаолиятини давом эттираман. Бу менинг ишим эканини тушуниб етдим. Ўз тажрибамни ёш авлод вакилларига ўргатмоқчиман”, деди Чагаев.
Чагаев Фотима Дудиевадан ташқари бошқа шогирдларни ҳам тарбияламоқчи, лекин уларнинг кимлигини айтмаган.
Руслан Чагаев 2016 йилнинг октябрида профессионал рингни тарк этган. У профессионал рингда 38 та жанг ўтказиб, улардан 34 тасида ғалаба қозонган, рақибларини 21 марта нокаут қилган.
Руслан ЧагаевМураббийлик ФаолиятиБокс ЧемпиониФотима ДудиеваСанкт-ПетербургНокаут Турнири Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар