Кеча Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 ҳамда Осиё Кубоги 2023 қўшма саралаш босқичи доирасида Саудия Арабистонига қарши ўйин ўтказди. Учрашувда миллий жамоамиз 2:1 ҳисобида олдинда бораётиб якунда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди ва ўйин сўнггида қўйиб юборилган голлар мағлубиятга сабаб бўлди.
Ўйиндан кейин баъзи журналистлар ва мухлислар мағлубиятга сабабчи бўлган учинчи гол юзасидан терма жамоамиз дарвозабони Элдор Суюновнинг ҳаракатларини танқид остига олишди.
Шу муносабат билан мазкур ҳолат ва умуман дарвозабонимиз Элдор Суюновнинг мазкур беллашувдаги ҳаракатлари юзасидан эксперт фикри билан қизиқдик.
Ўзбек футболи тарихида дарвозабонлар орасидан йил футболчисига айланган афсонавий Павел Бугало Элдорбек Суюновнинг ҳаракатларини мутахассис сифатида баҳолади.
- "Элдорбек Суюнов кеча ёмон ўйин ўтказмади. Биринчи гол пенальти орқали урилди. Иккинчиси рикошет. Бу дарвозабонлар учун жуда ноқулай ҳамда қийин ҳолат. Учинчи голга келадиган бўлсак, Суюнов ўша вазият учун дарвозабонлар учун керакли позицияни эгаллаб, вазиятни тўғри баҳолаганди. Биласизми, бу ерда ижро маҳорати мукаммал бўлди. Футболчи ҳимоячилар таъқибидан қочди ва юқори узоқ бурчак тараф тўпни тепди. Ижро эса кутилганидан ҳам аъло чиқди.
Суюнов ўша вазиятда яқин бурчакни ёпмасдан, ўртароқ ёки узоқ бурчакни ёпиб турганда, биринчидан хато қилган бўларди ва яқин бурчакка йўналтириладиган зарбани тўсолмасди. Чунки имкони бўлмасди. Қайтараман, учинчи гол дарвозабонни хатоси эмас, балки ижро маҳорати туфайли урилди. Ҳимоячилар нега унга зарба беришга йўл қўйиб беришгани ҳақида савол ўртага чиққани маъқулроқ. Қолган кўплаб вазиятларда эса Суюнов дарвозабон сифатида тўғри ўйнади ва хавфни бартараф этди", - дейди Павел Бугало.
Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси рақиб дарвозаси томон жами 4 маротаба, Саудия Арабистони эса дарвозамиз томон 7 бор аниқ зарба йўллади. Элдорбек Суюнов эса терма жамоамиз футболчилари орасидан энг катта балл (6,2) олган бешинчи футболчига айланди. Гол урган Шомуродов ва Шукуров ҳамда қанот вингерлари Ҳамдамов билан Машарипов ўйинда 4 маротаба сейв амалга оширган Суюновдан нисбатан кўпроқ баллга лойиқ кўрилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади