
Фото: Yandex Photos
«Ювентус» раҳбарияти ҳужумчи Криштиану Роналду билан учрашмоқчи. Унда футболчининг ҳаракатлари ва шерикларига бўлган муносабати муҳокама қилинади, дея хабар қилмоқда La Gazzetta dello Sport.
«Ювентус» футболчилари Роналду А Серия 12-тури доирасида «Милан»га қарши ўйиндаги (1:0) ҳаракати учун тушунтириш беришини истамоқда. Португалиялик футболчи 55-дақиқада захирага олингач, мураббийга қўл узатмаган ва кийиниш хонасига равона бўлганди. Кейинроқ Роналду ушбу ўйин тугамасидан стадионни тарк этган маълум бўлди.
Аввалроқ «Ювентус» спорт директори ушбу масала юзасидан Роналдунинг агенти Жорже Мендеш билан суҳбатлашгани хабар қилинганди.
Ушбу баҳсдан кейин Роналду Португалия терма жамоаси сафида Евро—2020 саралаш ўйинида иштирок этди ва Литва дарвозасига учта гол урди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар