РПЛда энг яхши ҳужумчи ким?

  • 21 ноябрь 2019, 07:01
  • 1 012
  • Спорт
  • РПЛда энг яхши ҳужумчи ким?
    Россия Премьер лигасида тўпурарлик пойгаси ҳар доимгиданда қизияпти. Иккинчи давра бошланишидан аввал турнирнинг энг яхши ҳужумчилари статистикаси билан танишиб чиқамиз.

    Элдор Шомуродов (“Ростов”) - 15 та ўйин (1306 дақиқа)
    Дарвозага берган зарбалари: 42 та (2.8 та зарба битта ўйинда)
    10 та гол ва 3 та голли узатма
    Элдор жарима майдони ичидаги классик ҳужумчилардан бири. Ҳозирда у РПЛда урилган голлар ва кутилган голлар бўйича ҳам энг яхшиси бўлиб турибди. Шомуродов дарвозага аниқ зарба бериш, тўп билан муомалар қилиш бўйича яхши кўрсаткичга эга. Элдор яна бир кўрсаткич бўйича етакчилик қилмоқда, рақиб дарвозасига аниқ зарбалар борасида (23 та зарба).

    Александр Соболев (“Крилья Советов”) - 15 та ўйин (1335 дақиқа)
    Дарвозага берган зарбалари: 37 та (2.5 та зарба битта ўйинда)
    10 та гол ва 3 та голли узатма
    Александр хавфли зарбалар борасидагина элдордан ортда қолмоқда. Лекин умуман олганда Соболевда ҳам кўрсаткичлар яхши. Александр голли вазиятларни яхши ҳис қила олади ва жамоадошлари унга тўп узатиши учун очиқ зоналар танлай олади. Соболевга нисбатан 44 марта қўполлик ишлатилган ва у РПЛда энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.

    Артём Дзюба (“Зенит”) - 15 та ўйин (1209 дақиқа)
    Дарвозага берган зарбалари: 36 та (2.7 та ҳар битта ўйинда)
    9 та гол ва 9 та голли узатма
    Дзюба ҳақли равишда “Россия премиер лигасининг энг универсал ҳужумчиси” номига муносиб. У иккинчи қаватда ишончли тарзда ҳаракат қилади, оёқ билан яхши ишлайди, кўп гол уради ва ассистентлик борасида ҳам биринчи марта яхши кўрсаткичга эга бўлмаяпти. Аввалги мавсумларда ҳам у ҳаммуаллифлик голларини ўз ҳисобига ёзиб қўйган эди. Россияда унингдек универсал ўйнайдиган футболчи топилмайди. У майдонда турли ролларни бажаради.

    Джорже Деспотович (“Ореньбург”) - 14 та ўйин (1257 дақиқа)
    Дарвозага берган зарбалари: 55 та (3.9 та ҳар битта ўйинда)
    6 та гол ва 0 голли узатма
    Россия чемпионатидаги курашларда етакчи футболчи. Бунга унинг гавдаси, корпусларда яхши эканлиги ва рақиб дарвозаси олдидаги хавфли вазиятларда бемалол қаршиликларни енга олиши ёрдам беради. Джорже иккинчи қаватдаги курашлар бўйича ҳам РПЛда етакчи (6.6 марта иккинчи қаватда устунлик ҳар бир ўйинда). Эслаб ўтиш жоизки, Джорже “Оренбург” сафига текин келиб қўшилган.

    Сардор Азмун - 14 та ўйин (1179 дақиқа)
    Дарвозага берган зарбалари: 50 (3.6 та ҳар битта ўйинда)
    4 та гол ва 5 та голли узатма
    Азмун тезкор, узатмалар беради, керакли вақтда очилади, аммо гол уришга келганда негадир омади юришмайди. Премер лига бошланиши арафасида ҳамма Азмундан кўп голлар кутишганди. Азмун РПЛ лидерлари Шомуродов ва Соболевдан кўра кўпроқ вазиятларга қатнашган. Аммо кутилган голлар (ўртача 9 та гол кутишганди) дан кўра камроқ гол урди. Сардорнинг зарбалари 23 та ва 9 та ҳимоячилар томонидан блокировка қилинган зарбалар ҳам мавжуд.

    Фёдор Чалов (ЦСКА) - 15 та ўйин (1310 дақиқа)
    Дарвозага берган зарбалари: 45 та (3 та ҳар битта ўйинда)
    4 та гол ва 2 та голли узатма
    Фёдорнинг бу мавсумдаги муаммолари борасида жуда кўп бора гапирилди, ҳаммасини битта қилиб, бу мавсумда “армиячилар”нинг голли вазиятлар борасида жуда катта муаммоси бор дейиш мумкин. Чалов шунча ҳаракат қилишига қарамасдан бор-йўғИ 4 та гол уришга муваффақ бўлди.

    Эркинжон Ғайбуллаев

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » РПЛда энг яхши ҳужумчи ким?