
Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Самарқандда ўтказилаётган «Invest in Samarkand» I халқаро инвестицион форумининг бугун, 23 ноябрь ишида Испаниянинг «Реал Мадрид» футбол академияси Самарқанд филиалини ташкил этиш юзасидан келишув меморандуми имзоланиши кутилмоқда.
Шу мақсадда Испаниянинг жаҳонга машҳур «Реал» футбол клубинининг минтақавий фонди менежери Аренильяс Иниго Чавес Самарқандга келган.
Маълум бўлишича, академия филиали Самарқанд шаҳридаги Мотрид қўрғонида ташкил этилиши режалаштирилган.
Шу ва бошқа инвестицион лойиҳалари билан Испания делегацияси вакиллари Самарқанддаги форумда қатнашишмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар