Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин ҳақида қисқача? Қисқаси мағлуб бўлдик, "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Афсуски биринчи даврадаги ўзаро ўйинда бўлгани каби чиройли баҳс бўлмади. Ҳаёт давом этади. Кейинги "Локомотив" билан ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.
Бизга футболчилар етишмаяпти. Мен клубдан кетаётганимда 3-ўринда эдик, қайтганимда 6-ўринда эдик. Ўруновни сотиб юборишди, Абдужамол Исроиловнинг оёғи синди, Азим Аҳмедов жароҳат олди, Лукичнинг оёғи синди... Ҳозир таркибимизда бор футболчилардан миннатдорман. Тўғри қаердадир маҳорат етишмаяпти. Ҳеч нима қила олмаймиз. Агар юқоридаги барча футболчилар бўлганида бошқача ўйин бўларди. Агар захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтира оладиган футболчи бўлмаса фақат бақириш мумкин, холос. Бу ерда барчаси очиқ ойдин кўриниб турибди.
Бу йил мендан аниқ бир натижа талаб этишмаганди, тўғри биз ғалаба қозонишни, тепароқда бўлишни истагандик. Асосий эътибор кейинги йилга эди. Аммо кетма-кет ғалабалардан кейин совринли ўринлар ҳақида гапиришни бошлашганди. Футболчиларсиз натижа қўлга киритиш жуда қийин. Бундан ташқари ташқи таъсирлар ҳам бор, ўзингиз кўрдингиз...
Футбол бу ижодий ўйин, бизга куч етишмади, қўрқдик. Биз талаб қилаяпмиз, аммо футболчилар майдонда ўйнашади-ку. Бу ерда кўп гапиришимиз мумкин, аммо барчаси майдонда ҳал бўлади. Зарба бермадик, демак хоҳлашмади, уддалай олишмади. Ҳозир жамоада бор футболчилар билан ишлаяпмиз, улар майдонга тушиб охиригача курашишмоқда.
"Навбаҳор"да янги мавсумда янги мураббий бўлиш ҳақида миш-мишлар юрибди? Менинг клуб билан шартномам бор. Яшайверсак кўраверамиз", - дейди Андрей Канчельскис. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»