Coca Cola Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" (2:3) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" устози Вадим Абрамов иштирок этди.
- Бугунги ўйин дерби мақомига мос бўлди, дея оламан. Асабий ва ҳужумкор руҳда ўтган баҳс мухлисларга қанчалик ёққанини билмадимку, лекин мураббийлар штабининг анчагина асаби бузилди. Очиғи, ўйин охирларида омадимиз келди. Қолаверса, чемпионликни қўлга киритиб бўлган "Пахтакор" футболчиларининг руҳияти ҳам бизнинг фойдамизга хизмат қилди. Ҳам чемпионликни ҳам кубокни қўлга киритган футболчиларни руҳий томондан ўйинга тайёрлаш жуда мушкул. Улар хаёлан таътилга чиқиб бўлишган. Таътилдаги инсонни курашга қайтариш қийин. Бу табиий ҳол.
Легионерлар? Мавсум охирида уларнинг шартномаси тугайди ва уларга жавоб берамиз. Албатта барчада мослашиш даври бўлади. Ёзда бизда ярим ҳимояда муаммолар бор эди ўша вақтда улар майдонга тушишди. Жароҳат олганлар сафга қайтгач легионерлар захирада қола бошлашди.
Жамоа ёш. Таркибдаги футболчиларни тажриба борасида "Пахтакор" ўйинчилари билан солиштириб бўлмайди. Ҳисоб қисқаргач рақиб ўз ўйинини топиб олди ва яна бизни жазолади. "Пахтакор"ни тажрибали мураббий бошқаради. Эътибор берган бўлсангиз, рақиб иккинчи бўлимни ишончли тарзда ўтказди. Чунки тажрибали ўйинчи қандай ўйнашни билади. Қолаверса, улар мавсумни мағлубиятсиз якунлашни ният қилганди. Футбол хатоларсиз бўлмайди. Ўйлайманки, шундай хатоларни камайтириб, янада жиддий жамоага айланамиз.
Барибир сўнгги турда "Сўғдиёна"ни мағлуб этишимиз керак. Жиззах клуби ҳам бронза медалини олишни истайди. Ҳозир бу ўйинга тайёргарлик кўрамиз. "Сўғдиёна" келиб бизга "совуқ душ" тақдим этиши мумкин. Йигитларни мана шу муҳим баҳсга руҳан тайёрлашимиз керак. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»