14:17 / 04.12.2019
3 151

«Миллиет»: Адебайор «Пахтакор»га ўтмоқда

«Миллиет»: Адебайор «Пахтакор»га ўтмоқда
Фото: Getty Images
Туркиянинг «Кайсериспор» клуби ҳужумчиси Эммануэль Адебайор Тошкентнинг «Пахтакор» клуби сафига ўтмоқда, дея хабар бермоқда «Milliyet» нашри.

Манбада ёзилишича, 35 ёшли тоголик форвард 2 декабрь кунги «Бешиктош» - «Кайсериспор» (4:1) ўйинидан кейин клуби билан хайрлашишга қарор қилган. Шу куни у жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.

Африкалик ҳужумчи «Пахтакор» сафига ўтиш масаласида Шота Арвеладзе билан оғзаки келишувга эришгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Эммануэль Адебайор «Арсенал» (2005-2009), «Манчестер Сити» (2009-2011), «Реал» (2010-2011), «Тоттенҳэм» (2011-2015) ва «Кристал Пэлас» (2015-2016) каби клубларда тўп сурган, 2017 йил январида Туркия чемпионатига йўл олган эди. У уч мавсум «Истанбул» клубида ўйнагач, 2019 йил августида «Кайсериспор» сафига келиб қўшилган ва жамоа билан бир йиллик шартнома имзолаганди.

«Кайсериспор» Туркия Суперлигаси 13-туридан кейин турнир жадвалида бор йўғи битта ғалаба билан сўнгги 18-ўринни эгаллаб турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Миллиет»: Адебайор «Пахтакор»га ўтмоқда