16:38 / 04.12.2019
2 732

Мбокани «Пахтакор»нинг таклифини рад этди

Мбокани «Пахтакор»нинг таклифини рад этди
Ўзбекистоннинг 12 карра чемпиони «Пахтакор» клуби конголик тажрибали ҳужумчи, айни вақтда Бельгия чемпионатининг «Антверпен» клуби аъзоси ҳисобланган Дьемерси Мбоканини сафига қўшиб олишга уринди.

Het Niewusblad нашри маълумотига кўра, тошкентликлар клуби ушбу 34 ёшли конголик ҳужумчи трансфери учун бельгияликлар клубига ҳам, футболчининг ўзига катта миқдорда маблағ таклиф қилган. Аммо бу таклифга «Антверпен» ҳам, Мбокани ҳам розилик бермаган.

«Россиялик миллиардер Алишер Усмонов билан алоқадор бўлган ўзбек клуби 34 ёшли футболчига ҳозиргидан бир неча баробар юқори маош таклиф қилган, аммо пул «Пахтакор» томонининг ягона жиддий аргументи бўлган», дейилади хабарда.

Мбокани жорий мавсумда «Антверпен» сафида 17 ўйинда 13 гол урган ҳолда Бельгия чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Антверпенликлар 17 ўйинда 31 очко жамғарган ҳолда, турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.

Маълумот учун, Мбокани ўз фаолияти давомида «Стандарт» (2008-2010), «Монако» (2010-2011), «Вольфсбург» (2010-2011), «Локерен» (2011-2012), «Динамо» Киев (2013-2015, 2017-2018), «Норвич» (2015-2016), «Ҳалл Сити» (2016-17) клублари аъзоси бўлган. У «Антверпен»да биринчи марта 2011-2013 йилларда тўп сурган ва 2018 йил ёзида яна шу жамоага қайтган.

Бундан олдинроқ «Пахтакор» бошқа бир жаҳон юлдузи, ўз вақтида «Арсенал» ва «Манчестер Сити»да ёрқин мавсумлар ўтказган Эммануэль Адебайор билан келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мбокани «Пахтакор»нинг таклифини рад этди