17:59 / 04.12.2019
2 536

"Пахтакор" АГМКни йирик ҳисобда мағлуб этиб, Лига кубогини қўлга киритди

"Пахтакор" АГМКни йирик ҳисобда мағлуб этиб, Лига кубогини қўлга киритди
Бугун Ўзбекистон Лига кубоги финал баҳси бўлиб ўтди. Унда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Олмалиқнинг АГМК клубига қарши баҳс олиб борди. Голларга бой тарзда кечган беллашувда "шерлар" 6:2 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа Шота Арвеладзе шогирдлари тарихда илк бор ўтказилган Лига кубоги мусобақасида ғолиб чиқиб, бир мавсумда учта совринни қўлга киритган дастлабки жамоага айланди.
Эслатиб ўтамиз, тошкентликлар бунга қадар Суперлига ва Ўзбекистон кубогида ҳам зафар қучган эдилар.

Лига Кубоги, финал
АГМК — "Пахтакор" 2:6
Голлар:
Жасур Умаров (64), Мурод Тошматов (86) - Игор Сергеев (5), Драган Черан (42, 67), Достон Ҳамдамов (50, 55), Хожиакбар Алижонов (78)
АГМК (5-4-1) — 32.Суҳроб Султонов - 23.Акмал Шораҳмедов, 88.Игорь Зонич, 33.Сардор Раҳмонов, 44.Бобур Йўлдошев (18.Расул Йўлдошев, 63), 20.Мирғиёз Сулаймонов - 11.Зоҳир Пиримов, 3.Эркин Байдуллаев, 30.Жасур Умаров - 7.Элгужа Григалашвили (17. Мурод Тошматов, 58) - 9.Зафар Полвонов (15.Жасур Ҳакимов).
Захира: 12.Роман Абдулов, 4.Миржамол Қосимов, 5.Дилшод Жўраев, 8.Санъат Шихов, 77.Владислав Касминин, 99.Шаҳзод Нурматов.

"Пахтакор" (4-2-3-1) — 35.Санжар Қувватов - 3.Хожиакбар Алижонов, 23.Шерзод Аъзамов, 15.Егор Кримец (55. Марко Симич, 78), 34.Фарруҳ Сайфиев - Ҳумоюнмирзо Иминов, 27.Сардор Собирхўжаев - 17.Достон Ҳамдамов (19.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 78), 10.Драган Черан, 9.Жалолиддин Машарипов - 11.Игорь Сергеев (21. Марат Бикмаев, 70).
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 5.Алишер Салимов, 13.Руслан Розиев, 29.Владимир Козак, 43.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 77.Ҳусниддин Ғофуров.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор" АГМКни йирик ҳисобда мағлуб этиб, Лига кубогини қўлга киритди