Клопп "Борнмут"га қарши қуруқ ўйин ҳақида: "Эсимдан чиққан экан, бу қанақа эканлиги"

  • 09 декабрь 2019, 20:19
  • 580
  • Спорт
  • Клопп "Борнмут"га қарши қуруқ ўйин ҳақида: "Эсимдан чиққан экан, бу қанақа эканлиги"
    "Ливерпул"нинг бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 16-туридан ўрин олган "Борнмут"га қарши кечган қуруқ ўйиндаги ҳиссиётлари билан бўлишди. Эслатиб ўтамиз учрашув 3:0 ҳисобида "Ливерпул" ғалабаси билан якунланган эди.

    "Ростини айтсам, эсимдан чиққан ҳам экан бу қанақа эканлиги. Бу жуда яхши, бундай натижани кўпроқ такрорлаш керак. Мен кийим алмаштириш хонасига кирганимда, кийим алмаштириш хонасидаги энг кўп ишлатилган сўз "Қуруқ" сўзи бўлди. Очиғи, ҳаммамиз сабрсизлик билан "ноль" ҳисоби билан ўйнашни хохлаётган эдик ва биз буни қила олдикми, келинг бу натижани кўпроқ такрорлаймиз. Бизга қуруқ дарвоза керак бўладиган навбатдаги ўйин "Ред Булл" билан, сешанба куни" дейди Юрген Клопп.

    » » Клопп "Борнмут"га қарши қуруқ ўйин ҳақида: "Эсимдан чиққан экан, бу қанақа эканлиги"