Ўзбекистонлик яна бир боксчи профессионал рингда дебют қилади

  • 18 декабрь 2019, 22:50
  • 679
  • Спорт
  • Ўзбекистонлик яна бир боксчи профессионал рингда дебют қилади
    Фото: Google Images
    Бокс бўйича -75 кг вазнда Ўзбекистонннинг амалдаги чемпиони Одилжон Аслонов профессионал боксда дебют қилади.
    Спортчининг «Дарё» мухбирига маълум қилишича, дебют жанги 21 декабрь, шанба куни Россиянинг Красноярск шаҳрида бўлиб ўтади.

    Бухородан бўлган Аслоновга ушбу жангда россиялик Вараздат Черников рақиблик қилади. Маълумот учун, Черников шу кунгача проф боксда 25 та жанг ўтказган. 11 та жангда ғолиб бўлган, 14 тасида эса мағлубиятга учраган.

    Россиядаги бокс оқшомининг асосий жанги мезбон Дэнис Лебедов ҳамда ЖАР вакили Табисо Мчуну ўртасида кечади.

    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Ўзбекистонлик яна бир боксчи профессионал рингда дебют қилади