23:39 / 21.12.2019
2 760

«Барселона» йирик ҳисобда ғалаба қозонди

«Барселона» йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Ла Лига 18-тури доирасида «Барселона» ўз майдонида «Алавес» клубини қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Голларга бой бўлган учрашувнинг 14-дақиқасида Гризманн ҳисобни очган бўлса, танаффус олдидан Видалнинг киритган голи жамоаларни бўлимни иккита гол фарқи билан якунлашига сабаб бўлди.

Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида Пере Понс ҳисобни қисқартирган бўлса-да, кўп ўтмай катта саҳнага Месси чиқиб, ажойиб голи билан ҳисобни 3:1га етказди. Бу гол билан Мессининг голлари 13тага етиб, у Ла Лига тўпурарига айланди.

75-дақиқада эса VAR тизими орқали пенальти аниқланиб, белгиланди. Тўпга яқинлашган Суарес зарбада адашмади – 4:1.

Ушбу ғалабадан кейин «Барса»нинг очколари сони 39тага етиб, улар турнир жадвалида пешқадамлик қилишмоқда. 2-ўриндаги «Реал» ўз ўйинини якшанба оқшомида ўтказади.

Барселона – Алавес 4:1
Голлар:
1:0 – 14 Гризманн, 2:0 – 45 Видаль, 2:1 – 56 Пере Понс, 3:1 – 69 Месси, 4:1 – 75, пенальти Суарес.
Барселона – тер Стеген, Пике, Умтити, Серджи Роберто (Семеду, 85), Альба, Аленья, Бускетс (де Йонг, 79), Видаль, Месси, Суарес (Карлес Перес, 85), Гризманн.
Алавес – Пачеко, Дуарте, Эли, Агиррегабириа, Химо Наварро, Ману Гарсия, Алеиш Видаль (Берк, 86), Хави Муньос (Риоха, 53), Вакасо (Хоселу, 70), Пере Понс, Лукас Перес.
Огоҳлантиришлар: Алеиш Видаль (66), Умтити (67), Вакасо (67), Агиррегабириа (74), Эли (84), Альба (88).

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» йирик ҳисобда ғалаба қозонди