17:50 / 22.12.2019
2 973

"Интер"нинг 17 ёшли футболчиси гол урди ва уни онаси билан йиғлаб нишонлади. Барчасига Лукаку "айбдор"

"Интер"нинг 17 ёшли футболчиси гол урди ва уни онаси билан йиғлаб нишонлади. Барчасига Лукаку "айбдор"
Кеча Италия А сериясининг 17-тури доирасидаги "Интер" - "Женоа" учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйиннинг 63-дақиқасида "Интер" пенальти ишлаб олди. Тўпни Ромелу Лукаку олди ва 11 метрли жарима зарбасини ижро этишга тайёрланди, бироқ кутилмаганда тўпни ортида турган 17 ёшли Себастьяно Эспозитога узатди. Бунга қадар ҳисоб 2:0 эди ва Лукаку битта гол ва битта голли пасни ўз ҳисобига ёзиб қўйган эди. 64-дақиқада 2002 йилда туғилган футболчи пенальтини аниқ амалга оширди ва "Интер"даги дебют голини урди.

"Янги Ибрагимович" деб аталаётган Эспозито голни онаси билан бирга йиғлаб нишонлади.






arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Интер"нинг 17 ёшли футболчиси гол урди ва уни онаси билан йиғлаб нишонлади. Барчасига Лукаку "айбдор"