21:21 / 29.12.2019
2 728

"Барселона"дагилар жамоа бошқарувида Клоппни кўришмоқчи

"Барселона"дагилар жамоа бошқарувида Клоппни кўришмоқчи
Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича "Барселона"нинг аксарият ходимлари жамоа бошқарувида Юрген Клоппни кўришни хоҳлашмоқда.

Юқоридаги манбаа улар қайси мутахассисни бош мураббий лавозимида кўришни хоҳлашларини билиш учун “кўк-анор ранглилар” ходимлари ўртасида махсус сўровнома ўтказган. Сўровнома натижаларига кўра энг кўп овозни "Ливерпуль" устози Юрген Клопп олди. Кейинги ўринни эса Голландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда "Барселона"ни Эрнесто Вальверде бошқармоқда. Каталонияликлар айни дамда Ла Лига мусобақа жадвалида пешқадамлик қилишмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Барселона"дагилар жамоа бошқарувида Клоппни кўришмоқчи