14:43 / 01.01.2020
2 995

"Навбаҳор" Касьяннинг ўрнини тўлдириш учун хориждан ҳужумчи топиб қўйди

"Навбаҳор" Касьяннинг ўрнини тўлдириш учун хориждан ҳужумчи топиб қўйди
“Навбаҳор”нинг 2020 йил 7 январдан бошланадиган йиғинига маҳаллий футболчилардан ташқари, 12 нафар хорижлик ўйинчилар ҳам жалб этилишгани, уларнинг сони йиғин давомида янада ошиши эҳтимоли ҳам юқори эканлигини аввалроқ хабар бергандик.

Мазкур легионерларнинг сафига яна бир осиёлик футболчи қўшиладиган бўлди. Бу Жанубий кореялик Шим Же Хюк бўлиб, у 1995 йил 5 мартда Сеонгнам шаҳрида туғилган. Шу кунгача ўз мамлакатининг “Сеул” (2014-2017 йиллар), “Сеонгнам” (2017 йил) жамоаларида тўп тепган. Хюк 2018 йилдан буён “Гуанжоу” клубида ўйнамоқда. Амплуаси – ҳужумчи.

Демак, “лочинлар”нинг янги йилнинг 7 январидан бошланадиган ўқув-машғулот йиғинида 30 нафарга яқин маҳаллий ва 13 нафар хорижлик футболчилар кўрикдан ўтишади. Бу эса жамоанинг мураббийлар штабида танлов имконияти ҳам юқори бўлишини англатади.

Манбанинг маълум қилишича, мазкур футболчилардан қайси бири “Навбаҳор” мураббийлар штабида ижобий таассурот қолдирса, ўша ўйинчи билан шартнома имзоланади.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор"нинг россиялик ҳужумчиси Александр Касьян "Сурхон" билан 1+1 кўринишида шартнома имзолади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Навбаҳор" Касьяннинг ўрнини тўлдириш учун хориждан ҳужумчи топиб қўйди